Saytning yangi ko’rinishi sinov rejimida ishlamoqda. Saytning eski ko’rinishi

Эълон

“Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси ўзининг фаолиятида  жорий этилган корпоратив бошқарув кодексига риоя (амал) қилиш тизимини баҳолаш бўйича танлов ўтказади.

Танловда қуйидаги ташкилотлар иштирок этишлари мумкин:

  • фонд биржаси;
  • қимматлиқоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
  • штатида тегишли корпоратив бошқарувчи ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси аттестати бўлган аудиторлик ташкилотлари;
  • аккредитациядан ўтган рейтинг агентликлари;
  • Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази;
  • Хусусийлаштириш, рақобатни ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммолари тадқиқотлари маркази;
  • Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат корхонаси

Танловда иштирок этиш истагида бўлган баҳоловчи ташкилотлар мазкур танловда иштирок этиши учун асос бўлиб хисобланувчи барча тегишли маълумотлар жамланмасини ўрнатилган тартибда 2017 йилнинг 05 майига қадар қўйидаги манзилга тақдим этишлари мумкин:

100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66., телефон рақами 235-85-42.

Танлов “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компаниясининг ваколатли бошқарув органи томонидан ўтказилади ва қабул қилинган қарори асосида танлов ғолиби аниқланади .

Ижро органи.